...

Ру’яти ҳилол (Ҳилолни кузатиш)

“Мароқил фалоҳ”даги ҳадиси шарифда“Ҳилолни кўришингиз билан рўза тутишни бошланг, яна ҳилолни кўришингиз билан байрам қилинг!”деб марҳамат қилинди.Бу амрга биноан Рамазон ойи, ҳилолнинг (янги ойнинг) кўриниши билан бошланади. Ҳилолни кўрмай, аввалдан қилинган ҳисоб ва тақвимга суяниб рўзага бошлашнинг жоиз эмаслигини “Ибни Обидин” қибла баҳсида ва “Ашиъат-ул-ламаот” ҳамда “Неъмати ислом” муаллифлари билдирганлар.

Яна “Ибни Обидин”: «...Рамазон ойининг бошланганини билиш учун астрономик ҳисоблар билан иш кўрилмайди. Чунки Рамазони шариф ойи кўкда ҳилол кўриниши билан бошланади. Ҳадиси шарифда: “Ҳилолни кўргандан кейин рўза тутишни бошланг!” деб марҳамат қилинди. Лекин янги ой (ҳилол)-нинг туғиши кўриш орқали эмас, ҳисоб орқали аниқланади. Ҳисоб орқали топилган вақт қатъиян тўғри бўлади. Шунга қарамай, ҳилол туғилган кеча кўриниши мумкин бўлганидек баъзи ҳолларда шу кеча кўринмай, келаси кеча ҳам кўриниши мумкин. Шу сабабли Рамазон рўзаси янги ой туғилган кечадан эмас, ер юзидан дастлаб кўринган кечадан эътиборан бошланиши амр этилди.» деган. Тақвимлар ҳилолнинг кўринадиган вақтини эмас, туғиладиган вақтини билдиргани учун Рамазон ойининг бошланиши тақвимга асосланмайди.

Рамазон ойи ва ҳайит байрамларини фақат тақвимга асосланиб, фақат ҳисобга суяниб бошлашнинг жоиз эмаслиги “Фатавоий ҳиндия”да ҳам ёзилган. Шаъбон ойининг ўттизинчи кечаси бир шаҳарда янги ой кўринса, бутун дунёда рўза тутишга киришмоқ лозим. Кундуз пайтида кўринган ҳилол келаётган кечанинг ҳилоли бўлиб ҳисобланади.

Шаъбон ойининг ўттизинчи кечаси қуёш ботгач, кўкда янги туққан ҳилолни излаш ва кўргач, бориб қозига хабар бериш вожиби кифоядир. Тақиййуддин Муҳаммад ибни Дақиқ айтадики: «Ижтимои наййирайндан 1-2 кун ўтмагунча ҳилол асло кўринмайди.»

Авваллари ҳар асрда, ҳар жойда Рамазон ойи ҳилолни кўриш билан бошланарди. Ҳозирги даврда Рамазон ойи янги ойнинг туғадиган вақтни ҳисоблаш билан бошланмоқда. Шу тариқа Рамазоннинг бошланиши аҳкоми исломияга мос бўлмаяпти.

“Мажмуа-и зуҳдия”да айтиладики: «Шаввол ойининг ҳилолини кўрган киши дарров ифтор қила олмайди. Чунки булутли ҳавода Шаввол ҳилолини камида икки эркакнинг ёки бир эркак билан икки аёлнинг “кўрдим” дейишлари лозим. Булутсиз очиқ ҳавода Рамазон ва Шаввол ҳилолларини кўп кишиларнинг “кўрдим” дейишлари керак.»“Қозихон”да айтиладики: «Кўринган янги ҳилол шафақдан (хуфтондан) кейин ботса иккинчи кечанинг ҳилоли; шафақдан (хуфтондан) аввал ботадиган бўлса, биринчи кечанинг ҳилолидир.»

Рамазон ойи ва байрам (ҳайит) кунлари гувоҳлар ёрдамида шариатга мос равишда аниқланмаган жойларда Зулҳижжа ойининг биринчи куни ва бундан ўнинчи куни, яъни Қурбон ҳайитининг биринчи куни ҳисоблаб топилади. Байрамнинг биринчи куни ушбу ҳисоб орқали топилган кун ёки бир кун кейин бўлади. Лекин асло бир кун аввал бўлиши мумкин эмас. Чунки кўкда ой, туғмасдан аввал кўринмайди.

Қамар [ой], қуёш ва юлдузларнинг шарқдан ғарбга қараб кундалик ҳаракатларига иштирок этгани сингари Ер атрофида ҳам ғарбдан шарққа қараб ҳаракат қилмоқда. Бу ҳаракати қуёшнинг ғарбдан шарққа қараб йиллик ҳаракат тезлигидан илдамроқдир. Қамар [ой] ушбу ҳаракатида бир даврини (айланишини) 27 кун ва 8 соатда тугатмоқда. Шу сабабли кунлик даврини (айланишини) юлдузлардан 50 дақиқа 30 сония кеч тугатади. Қуёш эса, кунлик ҳаракатини 4 дақиқа кеч тамомлайди. Шунинг учун қамар бир аввалги кунга нисбатан қуёшдан кейин Нисф-ун-наҳор [кундуз муддатининг ўртаси]га етиб келади ва биринчи кеча қуёшдан 45 дақиқа сўнгра ботади. Қамар [ой] ер куррасининг атрофида айланаётганда орбитаси жойлашган текислик билан эклиптик текислиги орасида тахминан 5 даражалик бир бурчак ҳосил қилади. Ҳар айланишида ой билан қуёш бир марта ер куррасининг бир тарафига тўғри келиб, уччови бир чизиқда жойлашади. Бу ҳолга “Ижтимои наййирайн=Conjunction дейилади. Бу ҳолатда қамарнинг [ойнинг] бизга қараган юзи қоронғи бўлгани учун уни кўра олмаймиз. Шу пайтга “Муҳак” дейилади. Муҳак муддати доим бир хил бўлмай, 28 соат ила 72 соат орасида ўзгариб туради. Усмоний олимларининг тақвимларида бу вақтнинг максимум 3 кун [72 соат] деб ҳисобланганини кўриш мумкин. Ижтимоъ вақти, муҳак вақтининг қоқ ўртаси бўлиб, илмий тақвимларда ҳар ой учун кўрсаткичлари ёзилган. Ер ҳам қуёш атрофида ҳаракат қилгани учун икки ижтимоъ вақти орасидаги замон 29 кун, 13 соатни ташкил қилмоқда. Ижтимоъ вақтида шамс [қуёш] билан қамар [ой] бир вақтда Нисф-ун-наҳордан [кундуз вақтининг ўртасидан] ўтмоқда. Ижтимоъ вақтидан саккиз даража [тақрибан 14 соат] ўтмасдан аввал, яъни Ер билан қамарни ва Ер билан шамсни бирлаштирувчи икки тўғри чизиқ орасидаги “Байнунат=Elongation=Элонгация” бурчаги саккиз даражадан [14 соатдан] кам бўлганида ҳилол (янги ой) ҳеч қачон, ҳеч бир жойда кўриниши мумкин эмас. Энг кўпи билан 18 даража бўлганида ой муҳакдан қутулиб, қуёш ботаётганида 45 дақиқа ичида ғарб тарафда уфқ чизиғи устида янги ойнинг ҳилоли туғади. Лекин 57 дақиқа “Ихтилофи манзар”и туфайли уфққа 5 даража яқинлашганда кўринмай қолади. Муҳакдан қутулган пайтида қайси мамлакатда қуёш ботаётган бўлса, шу кенглик даражасида жойлашган мамлакатлардан янги туққан ҳилолни кўриш мумкин бўлади. Кейинги соатларда ёки кечада уларнинг ғарбидаги мамлакатларда ҳам қуёш ботганидан кейин ҳилолни кўриш мумкин.

Бу ҳисоблар қамарий ойнинг бошланиш вақтини топиш учун эмас, балки ҳилолнинг кўриниши мумкин бўлган кечани топиш учун қилинади. Имоми Субкий ҳам шундай деган. Имомнинг сўзини аксинча тақдим қилишга уринганларга алданмаслик лозим. Ҳилолнинг ердан туриб кўриниши, тақвимда берилган кун ёки эртасига содир бўлади, бир кун аввал содир бўлмайди. (Таҳтовий ва Шарнблолий ҳошиялари).

“Ибни Обидин” биринчи жилд, 289-саҳифада қиблани аниқлаш мавзусида айтадики: «Рамазони шарифнинг биринчи кунини аниқлашда тақвимларга ишониб қолмаслик керак, деганлар. Чунки рўза тутиш кўкда янги ойни кўриш билан фарз бўлади. Пайғамбаримиз (саллаллоҳу алайҳи васаллам) “Ҳилолни кўргандан кейин рўза тутишни бошланг!” деб марҳамат қилдилар. Ҳолбуки янги ойнинг туғиш вақти кўриш орқали эмас, балки ҳисоб орқали аниқланади ва бунда ҳисоб саҳиҳ бўлиб, янги ой ҳисоб билан топилган кечада туғади. Лекин ердан айнан шу кеча кўринмай, бир кеча кейин кўриниши мумкин ва рўза тутишни ҳилол туққан кеча эмас, кўринган кеча бошлаш лозим бўлади. Чунки исломият шундай амр қилган.» Осмонда Рамазони шариф ойининг ҳилолини кузатиш ибодатдир. Бундан маълум бўлмоқдаки, Рамазони шарифнинг бошланишини аввалдан хабар бериш исломиятни билмасликнинг аломатидир. Қурбон байрамининг биринчи куни эса, Зулҳижжа ойининг ҳилолини кўриш орқали аниқланади. Зулҳижжа ойининг тўққизинчи Арафа куни, доимо, ҳисоб ва тақвим орқали аниқланган кунга ёки эртанги кунга тўғри келади. Бундан бир кун аввал Арафотга чиққанларнинг ҳаж ибодатлари саҳиҳ бўлмайди ва ҳеч қайсиси ҳожи бўла олмайди. Шаъбоннинг 29-куни қуёш ботгач, ғарб тарафдаги зоҳирий (кўринадиган) уфқда Рамазон ҳилолини қидириш вожибдир.

Одил бўлган, яъни катта гуноҳ қилмайдиган, аҳли суннат эътиқодидаги бир мусулмон ҳилолни булутли ҳавода кўрса, қозига, ҳокимга хабар беради. Қози қабул қилса, бутун дунёда Рамазон бошланади. Ҳоким, қози бўлмаган жойларда бир мусулмон ҳилолни кўрса, шу жойдагина Рамазон бошланади.

Бидъат аҳли ва фосиқнинг сўзи шарий ишларда қабул қилинмайди. Очиқ ҳавода кўп кишиларнинг хабар бериши лозим. Ҳилол кўринмаса, Шаъбон ойи ўттиз кун деб қабул қилиниб, эртаси кун Рамазон бошланади. Лекин тақвим билан, астрономик ҳисоблар билан  Рамазон ойи бошланмайди. “Баҳр”, “Ҳиндия” ва “Қозихон” китобларида айтиладики: «Дор-ул-ҳарбдаги (кофир ўлкадаги) асир Рамазон бошланганини билмай, тақвимга қараб, бир ой рўза тутса, рўзасини Рамазондан бир кун аввал ёки Рамазоннинг иккинчи куни ёхуд айни Рамазон бошида бошлаган бўлиши мумкин. Биринчи ҳолда Рамазондан бир кун аввал рўза тутган бўлиб ва Рамазоннинг сўнгги куни ҳайитни нишонлайди. Иккинчи ҳолда Рамазоннинг биринчи куни рўза тутмаган, сўнгги кунида эса ҳайит куни рўза тутган бўлади. Ҳар икки ҳолда ҳам, Рамазоннинг йигирма саккиз куни рўза тутган бўлиб, байрамдан кейин икки кун қазо тутиб бериши лозим бўлади. Учинчи ҳолда рўза тутган илк ва сўнгги кунларининг Рамазонга тўғри келгани шубҳалидир. Рамазон эканлиги шубҳали бўлган кунлардаги рўза саҳиҳ бўлмагани учун яна икки кун қазо тутади.» Бундан маълум бўлмоқдаки, Рамазонни кўкда ҳилолни кўриш билан эмас, аввалдан тайёрланган тақвимлар ёрдамида бошлаган кишилар байрамдан кейин икки кун қазо нияти билан рўза тутишлари лозим. Баъзилар “Рамазондан кейин икки кун рўза тутиш қаердан чиқди? Ҳеч бир китобда бундай нарса йўқ” дейишади. “Китобларда ёзилмаган” деган сўзлари нотўғри. Чунки илгарилари ҳар асрда, ҳар жойда Рамазон ойи ҳилолни кўриш билан бошланарди. Шунинг учун икки кун қазо рўза тутишга ҳожат бўлмасди. Ҳозирги даврда Рамазон, янги ойнинг (ҳилол) туғиш вақтини ҳисоблаб топиш орқали бошлатилмоқда. Яъни Рамазоннинг бошланиши шариатга мос бўлмаяпти. Бу хатони тузатиш учун байрамдан кейин икки кун қазо рўза тутиш лозим эканлиги Тахтовийнинг “Мароқ-ил-фалоҳ” ҳошиясида ёзилган. Рамазон рўзасига ҳилолни кўрмасдан бошлаб қўйиб, 29-чи кечаси байрам ҳилоли кўринадиган бўлса ва Шаъбон ойи ҳам ҳилолни кўриш билан бошланган бўлса, ҳайитдан кейин бир кун қазо тутилади. Агар Шаъбон ойи ҳилолни кўриш билан бошланмаган бўлса, икки кун қазо рўза тутилиши “Ҳиндия” ва “Қозихон”да ёзилган.

Ибни Обидин  (раҳима ҳуллоҳу таоло) “Радд-ул-мухтор” китобида айтадики: «Рамазон ойининг бошида кўкда ҳилолни, яъни янги ойни қидириш ақли-ҳуши жойида бўлган ва балоғатга етган ҳар бир мусулмон зиммасидаги вожиби кифоядир. Кўргач, қозига хабар бериш ҳам вожибдир. Қози буни қабул қилиб, эълон қилса [ҳар мамлакатда] барча мусулмонларнинг шу куни рўза тутишлари фарз бўлади. Булутли ҳавода одил бўлган бир мусулмоннинг хабари қабул қилинади. Булутсиз очиқ ҳавода кўп кишининг хабар бериши лозим. Қозиси ёки мусулмон ҳокими бўлмаган жойларда одил бир мусулмоннинг “ҳилолни кўрдим” дейиши билан буни эшитганларнинг рўза тутишлари лозим бўлади. Рамазон ойига тақвим билан, ҳисоб билан бошлаш жоиз эмас. Одил бўлсалар ҳам, Рамазон ойининг бошланиши учун қилинадиган ҳисоб-китобларнинг қадри-қиймати йўқ. Уларнинг Рамазон ҳилоли туғадиган кунни аввалдан хабар беришлари билан Рамазон бошланмайди. Шофеъий олимларидан имоми Субкий (раҳима ҳуллоҳу таоло): «Шаъбоннинг ўттизинчи кечаси ҳилолни кўрдим деганлар бўлса, лекин ҳисоб орқали ҳилолнинг бир кеча кейин чиқиши аниқланган бўлса, бу ерда ҳисобга ишонилади. Чунки ҳисоб билан топилган вақт қатъийдир. Янги ойнинг туғишдан бир кун аввал кўриниши имконсиз» деган. [Ҳилолни кўриш орқали Рамазоннинг бошланиши, ҳисоб билан топилган кундан бир кун кейин бўлиши мумкин. Лекин бир кун аввал бўла олмайди.] Шамс-ул-аимма Ҳалвоний (раҳима ҳуллоҳу таоло) айтадики: «Рамазон ойи ҳилол кўриниши билан бошланади. Ҳилол туғиши билан бошланмайди. Ҳисоблар, ҳилол туғадиган кечани билдиргани учун, Рамазони шариф ойининг бошланиши ҳисоб орқали аниқланмайди. Икки одил мусулмоннинг “ҳилолни кўрдик” дейишлари билан ёки қозининг ҳукм бериши билан бир жойда Рамазон бошланса, бутун дунёда рўза тутишни бошлаш лозим  бўлади. Ҳаж, Қурбон ва Намоз вақтларининг бунга дахли йўқ. Буларнинг вақтларннинг бир жойда бошланиши ва аниқланиши, бошқа жойларда ҳам шундай бўлишни тақозо этмайди. »» [Яъни бу учи маҳаллий вақтга тобедир.]

Тақвимлар, ҳилолнинг кўринадиган вақтини эмас, туғадиган вақтини кўрсатгани учун, Рамазон ойи тақвимларга қараб бошланмайди. Шу туфайли тақвимларда кўрсатилган кечадан аввалги кечада “ҳилолни кўрдик” дейиш бутунлай бекор гап. [Бундай ўринсиз миш-мишларга алданиб, Арафотга чиққанларнинг ҳажлари саҳиҳ бўлмайди. Улар ҳожи бўла олмайди.]

 

Туркия тақвими

Вақт ҳисоблаш ҳайъати раёсати

e-mail: bilgi@turktakvim.com