Қибла истиқоматини аниқлаш

Қуйидаги дастур ёрдами билан ўзингиз турган шаҳарнинг қибла истиқоматини осон аниқлашингиз мумкин. Харитадаги қизил чизиқ қибла йўналишини кўрсатмоқда. Қидирув (loсate) воситасида истаган шаҳар харитасини очиб, шу шаҳарнинг қибла йўналишини аниқлай оласиз.

        (+) ва (-) тугмачаларини босиш орқали хаританинг масштабини каттайтириб, кичрайтириш мумкин. Сичқонча (Mouse) ёрдами билан харитани хоҳлаган йўналишда силжитиш имконингиз бор. Харитани хоҳлаган кўчага, ҳатто уйга ёки иш жойигача масштабини яқинлаштириб, шу маконнинг қибла йўналишини аниқлаш мумкин. Хаританинг ўнг тараф юқори бурчагидаги бўлимчага ўз хоҳишингизга кўра hybrid (гибрид) ёки satellite (спутник) хоссаларини ҳам танлаб қўлланиш имконига эгасиз.