Ҳазрати Исо - пайғамбардир, унга сиғинилмайди

Буюк ислом олими “Тафсир-и кабир” ва бошқа турли қийматли қитоблар соҳиби имоми Фахриддин Розий (раҳматуллоҳу алайҳ) Ол-и Имрон сурасининг 61-ояти каримасининг тафсирида айтадиларки: “Хоразм шаҳрида эдим. Шаҳарга бир роҳибнинг келганини ва христианликни ёйишга уринаётганини эшитдим. Ёнига бордим. Суҳбат бошланди. Менга “Муҳаммад алайҳиссаломнинг пайғамбар эканлигини кўрсатадиган далил нима?” деди. Шу жавобни бердим.
Фахриддин Розий: Мусонинг, Исонинг ва бошқа пайғамбарларнинг (алайҳимуссалом) хариқалар, мўъжизалар кўрсатганлари ҳақида хабарлар бўлгани каби Муҳаммад алайҳиссаломнинг ҳам мўъжизалар кўрсатгани ҳақида хабар бизгача етиб...

Ота калимасининг маънолари

Савол: Христианлар нима учун Аллоҳга "ота" дейишади? Бундан ташқари, Пайғамбар жанобимизнинг боболаридан бўлмиш ҳазрати Иброҳимнинг отасига кофир дейишадими?
Жавоб: Қуръони каримда ҳазрати Яъқубга “Отанг Иброҳим, Исмоил ва Исҳоқ” деб буюрилади. (Бақара, 133) Ҳазрати Яъқуб ҳазрати Исҳоқнинг ўғлидир. Ҳазрати Исмоил амакиси, ҳазрати Иброҳим эса бобосидир. Демак бу ерда амакига ҳам, бобога ҳам ота дейилган. Ҳазрати Иброҳимнинг отаси Торуҳ бўлгани ҳолда амакиси ва ўгай отаси Озарга нисбатан Қуръони каримда “Иброҳимнинг отаси” деган ифодани учратамиз. (Анъом, 74)
Ҳазрати Одамга "Одам ота" дейилганидек ҳазрати Нуҳга ҳам...