Маййит ғасли

Савол: Жаноза қандай ювилади?

Жавоб: Ўлик ювиладиган тахта атрофида аввало хушбўй ҳидли гиёҳлар ёки исириқ тутатилиб, уч ёки беш марта айлантирилади.

Маййит усти ёпиқ ҳолатда хушбўй гиёҳ тутатилган тахта устига чалқанча ёки қулай ҳолда ётқизилади. Киндик билан тизза ораси ёпилган ҳолда ювилади. Чунки хотин кишининг хотинлар учун аврат жойи билан, эр кишининг эркаклар учун аврат жойлари айни. Тахта устига қиблага қаратиб ётқизиш суннат.

Батафсил

Дафн

Савол: Жанозани кечаси кўмиш жоизми?

Жавоб: Кундуз куни дафн қилиш мустаҳаб бўлса ҳам, зарур бўлганида кечаси ҳам кўмиш жоиз. (Саодати абадия)

Савол: Аёл киши ўлганида эри аёлининг юзига қарай олмайдими?

Жавоб: Юзига қараса бўлади.

Батафсил

Жаноза дуоси

Савол: Жанозада қайси дуо ўқилади?

Жавоб: Жаноза учун қуйидаги дуо ўқилади. Буни билмаганлар Раббана отина ёки Раббанағфирли оятларини дуо сифатида ўқийди. Ёхуд дуо нияти билан бисмиллоҳ айтмасдан Фотиҳа ўқиса ҳам бўлади. Бошқа дуо ўқиш ҳам жоиз. Фақатгина “Аллоҳуммамағфир-лаҳ” деса ҳам бўлади.

Жаноза аёл киши бўлса, қавс ичидагилар ўқилади.

 

Батафсил