Суралар ва дуолар


Субҳонака дуоси



Ўқилиши:

Субҳонакаллаҳумма ва бихамдик. Ва табаракасмук. Ва таоло жаддук. (Ва жалла саноук). Вала илоҳа ғайрук.


Дуо ўқиладиган жойлар:


Намозда қиёмда (тикка) турган вақт ўқилади.
 

1- Ҳар намознинг биринчи ракатида ифтитоҳ такбиридан кейин ўқилади.
2- Аср намозининг суннатида учинчи ракатга турганда Фотихадан аввал ўқилади.
3- Хуфтон намозининг аввалги суннатида учинчи ракатга турганида Фотихадан олдин ўқилади.
4- Таровиҳ намози тўрт ракатда бир салом бериб ўқилса, учинчи ракатга турганида Фотихадан олдин ўқилади.
5- Жаноза намозида биринчи такбирдан кейин ўқилади. “Ва жалла саноук” фақатгина жаноза намозида ўқилади.