...

Фарзанднинг савоб ва гуноҳлари

Савол: Фарзанднинг қилган савоблари ота-онасига ҳам ёзилар экан. Гуноҳлари ҳам ёзиладими? Қобил содир қилган гуноҳлари отаси Одам алайҳиссаломга ҳам ёзилганми?

Жавоб: Ҳа, боланинг қилган савоб ишлари мусулмон ота-онасига ҳам ёзилади. Гуноҳ қилишни ўргатган ота-онага фарзанд қилган гуноҳлар ҳам ёзилади. Агар болага ибодат ўргатилган бўлса, бунинг савоби ота-онасига ёзилади. Ҳадиси шарифда “Бир мусулмоннинг фарзанди ибодат қилса, қозонган савобича отасига ҳам берилади. Киши боласига гуноҳ ўргатса, бу бола қанчалик гуноҳ қилса, ўргатган отасига ҳам шунча гуноҳ ёзилади” дейилган. (Саодати абадия)

Гуноҳ ўргатмаган ҳазрати Одамга ўз укасини ўлдирган Қобилнинг гуноҳи ёзилмайди. Пайғамбарлар гуноҳ қилмайди. Бировнинг гуноҳи бошқасига ёзилмайди. Ҳадиси шарифда “Ҳеч ким бошқа бирининг гуноҳини юкланмайди.” деб марҳамат қилинган. (Ҳаким)

Қуръони каримда айни маънодаги ояти карималардан бирининг маоли қуйидагича:

“Ҳеч қайси гуноҳкор бўйнига ўзганинг гуноҳини олмайди.” (Анъом, 164)

Халқни бузганлар, бузуқликка йўл кўрсатганлар ўз гуноҳларидан ташқари, шу гуноҳни қилишга сабаб бўлганларнинг гуноҳини ҳам орттиради. (Наҳл, 25)

Бир киши бирон яхшиликни ишлашга қурби етмаса, шу яхшиликнинг қилиништга сабаб бўлса, уни ўзи адо этгандек савоб қозонади. Ҳадиси шарифда марҳамат қилиндики: “Хайрли ишга йўл кўрсатган киши шу хайрни ишлагандек савобга қовушади.” (Байҳақий)

Савол: Солиҳ фарзанд тарбиялаган одам бунинг фойдасини вафотидан кейин ҳам кўрадими?

Жавоб: Албатта кўради. Мўминларнинг ихлос билан қилган яхши амалларининг савоби қиёматгача амал дафтарига ёзилади. Ҳадиси шарифларда марҳамат қилиндики:

“Одам ўлганида қуйидаги учта амалидан ташқари бутун амаллари тўхтайди: Садақа-и жория, фойдали илм ва ортидан дуо қиладиган солиҳ фарзанд.” (Бухорий) Садақа-и жория масжид, йўл қуриш, қудуқ қаздириш, дарахт экиш каби одамларга фойдаси тегадиган ишлардир.

“Ўлгандан кейин савоби узилмайдиган ишлардан бири ортида солиҳ фарзанд қолдиришдир. Ота-она вафот этгач бундай фарзанднинг қилган дуолари ота-онасига етиб боради.” (Муслим)

“Қуйидаги етти нарсани қилган одам вафотидан кейин ҳам давомли савоб қозонади:

1. [Динга мос] илмий асар ёзган.

2. Бир чашма (водопровод) қурдирган.

3. Қудуқ қаздирган.

4. Хурмо дарахти эккан.

5. Масжид қурдирган.

6. Мусҳаф ёзган.

7. Вафотидан кейин ортидан дуо қиладиган солиҳ фарзанд вояга етказган.” (Байҳақий, Абу Довуд) 

Савол: Балоғатга етмаган мусулмон боласи гуноҳ иш қилса, унга гуноҳи ёзиладими? Ёки куфрга тушувчи сўз айтса, кофир бўладими?

Жавоб: Балоғатга етмаган бола ҳали мукаллаф (жавобгар) эмас. Гуноҳ ёзилмайди. Куфр сўз айтиш билан кофир бўлиб қолмайди. Ота-онаси гуноҳ, куфр бўлган нарсаларни болага ишлатмаслик керак. Агар олдини олмаса, гуноҳ ота-онага ёзилади.

Савол: Болалари қилган яхши амаллар кофир бўлиб ўлган ота-онага фойда келтирадими?

Жавоб: Ҳа, фойдаси бўлади. Ҳадиси шарифларда марҳамат қилиндики:

“Қуръон ўқиган кишининг ота-онаси кофир бўлса ҳам, азоблари енгиллайди.” (Танбиҳ-ул ғофилин)

“Бисмиллоҳ ёзилган қоғозни топталмасин деб ҳурмат кўрсатиб ердан олган одам сиддиқлардан ёзилади. Ота-онаси кофир бўлса ҳам азоблари енгиллашади.” (И.Суютий)

Савол: Бола синдириб қўйган нарсани унинг ота-онаси ёки болага жавобгар валийси тўлаши керакми?

Жавоб: Бола бировнинг молига зарар етказса, боланинг ўз молидан тўланади. Боланинг мол-мулки бўлмаса, ўзи ишлаб пул топадиган ёшга етгунча кутилади. Жавобгар валий тўлашга мажбур эмас. (Мажалла, 916-модда)

Лекин оқил бола бир молга зарар етказса, ўзи тўлайди. Сотиб олган молнинг ўзиники бўлишини ва сотганида мулкидан чиқишини фаҳмлайдиган ҳолатдаги болага "Мумаййиз" (оқил) бола дейилади. 

Савол: Ота-она гуноҳ бир ишни кичик болаларига ишлатса, болага гуноҳ бўладими ёки ота-онага?

Жавоб: Катталарга гуноҳ бўлган ишни болаларга қилдирган каттага гуноҳ бўлади.