Тажвид қоидалари

1.Мад мавзуси

“Мад” чўзиш деган маънони билдиради.  

Мад ҳарфлари: Ҳаракатсиз “алиф”, “вов”, “йа” харфларига мад ҳарфлари дейилади.

ا”  “ و” “ ى .

Ҳарфи мад: Чўзиб ўқиладиган ҳарфларга ҳарфи мад дейилади. Ҳарфларнинг ҳаракати чўзиб ўқилади.

Сабаби мад нима?

Сабаби мад бир алиф миқдоридан ортиқ чўзишга сабаб бўладиган ҳаракатлардир.  Сабаби мад: Ҳамза, Сукуни лозим, Сукуни орзлардир.

  Хамза деб ҳаракатли алифга айтилади:   

 

  Сукуни лозим деб шадда  () ёки  сукунга ()  айтилади.

  Сукуни орз деб калима охирида тўхтаганда ҳосил бўладиган, ўқишда давом этилганда йўқ бўладиган сукунга айтилади.

 

            Мадди тобий: Калимада ҳарфи маддан кейин  (ا)  (و) (ى) бири келиб, сабаби мад (хамза ва сукун) бўлмаса, у ҳолда Мадди тобий бўлади. Мадди тобий бир алиф миқдори (ҳаракат узунлигининг икки баравари) чўзилади. Мадди тобийнинг ҳукми фарзи айндир.

 

1. Мадди муттасил                   

Ҳарфи маддан кейин сабаби мад ҳамза бир калимада бир жойда келса, мадди муттасил бўлади. Мадди муттасилни тўрт баробар чўзиб ўқиш вожиб. (Тез ўқиганда камида икки баробар чўзиб ўқиш керак.) 

 

         2. Мадди мунфасил

Ҳарфи маддан кейин сабаби мад ҳамза иккиси алоҳида-алоҳида калимада келса, мадди мунфасил бўлади. Мадди мунфасилни тўрт баробар чўзиш жоиз. (Тез ўқиганда камида бир баробар чўзиб ўқиш керак.) 

 

 

 

          3. Мадди лозим

 Ҳарфи маддан кейин сабаби мад сукуни лозим келса, мадди лозим бўлади. Сукунли ва шаддали ҳарфлардаги сукун сукуни лозимдир. Мадди лозимни тўрт баробар чўзиб ўқиш вожиб. (Тез ўқиганда камида уч баробар чўзиб ўқиш керак.)

    

 

          4. Мадди орз

          Ҳарфи маддан кейин сабаби мад сукуни орз келса, мадди орз бўлади. Мадди орзни 4 маротаба чўзиш жоиз. (Тез ўқиганда камида бир баробар чўзиб ўқиш керак.)

 

 

 5.Мадди лин.

Лин ҳарфидан кейин сукун келса, мадди лин бўлади. Лин ҳарфлари бир калимада фатхали ҳарфдан кейин келган сукунли وْ  ва ىْ ҳарфларидир. 

Лин ҳарфлари:                             

........... ىْ ...........            .................. َوْ َ ..............

Мадди линда 4 маротаба чўзиш жоиз (вожиб деганлар ҳам бор). (Тез ўқиганда камида икки-уч баробар чўзиб ўқиш керак.)