Назрнинг гўштидан кимлар ея олмайди

Савол: Назр қилиб сўйилган молнинг гўштидан кимлар ейиши мумкин эмас?

Жавоб: Фақир ёки бой киши назр қилган бўлса, ўзи бу гўштдан ея олмайди ва закот берилиши жоиз бўлмаган ота-онасига, бобосига, фарзандларига, неварасига, эрига ёки аёлига, фақир бўлсалар ҳам бермайди. Улар бундан еса ёки берилса, ейилган гўштнинг қийматини фақирларга садақа қилиб беради. Бошқатдан мол сўйиш керак эмас. Қариндошидан ёки уйидагилардан закотини бериши жоиз бўлган катта-кичик барчаси ея олади. Ака-укаси, қайнота, қайнона, келин, ўгай она, ўгай ота, ўгай фарзанд, сут она, сут ота, сут фарзанд ва сут биродар ҳам ея олади. Буларнинг ичида бой бўлганлари ея олмайди. Ейдиган бўлса, назр соҳиби улар еган гўштнинг қийматини фақирларга беради. (Ҳиндия)

Савол: Фақир аёл олган назр гўштини бой эрига едира оладими?

Жавоб: Ҳа, едириши мумкин. Чунки энди гўшт унинг мулки бўлди. Истаса бошқа бой кишиларга ҳам  бериши мумкин.

Савол: Назр молини сўйиб, гўштини тарқатиш учун вакил қилинган фақир киши бу гўштдан ея оладими?

Жавоб: Ҳа, ейиши мумкин.

Савол: “Ишга кирадиган бўлсам, қўй сўйиб, дўсту ёр билан бирга ейман” дейиш назр бўладими?

Жавоб: Ҳа, назр бўлади. Гўштдан ўзи, аёли, фарзандлари, ота-онаси ва бой бўлган дўстлари ея олмайди.

Савол: Бир дўстимга назр қилган молни сўйиш ва гўштини мен айтган фақирларга бериш учун вакил қилдим. У эса гўштни бошқа фақирларга тарқатибди. Бунинг бир зарари борми?

Жавоб: Вакил назрни қайси фақирга берса ҳам саҳиҳ бўлади. Закот бундай эмас. Закотни бой киши билдирган фақирларга бериш лозим. Агар бошқа фақирларга бергандан кейин бой кишига аҳвол билдирилса, у ҳам қабул этса, бир қавлга кўра жоиз бўлади.